Республикамиз пойтахти Тошкент шаҳри нуфузли халқаро саммитга мезбон бўлиб турибди. Саммит доирасида бир қатор учрашувлар, халқаро ҳамкорлик, савдо - иқтисодий, инвестициявий хамда маданий-гуманитар ҳамкорликларни ривожлантириш бўйича юқори савиядаги форумлар бўлиб ўтмоқда. Куни кеча Ўзбекистон Савдо - саноат палатасида Ўзбекистон ва Покистон ишбилармон доираларининг форуми бўлиб ўтди. Бизнес форумда мамлакатимизнинг тегишли вазирлик, идора ва тармоқ бирлашмалари раҳбарлари ҳамда икки мамалакат ишбилармон доираларининг уч юздан зиёд вакиллари иштирок этишди. Форум доирасида туризм, енгил саноат, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, кимё саноати соҳалари ва бошқа йўналишлар бўйича тақдимотлар бўлиб ўтди. Покистон фармацевтика ва тиббиёт асбоб ускуналари сохасида катта ютуқларга эришган мамлакатдир. Бу борада ушбу мамлакатнинг тажрибаси ва имкониятлари каттадир. Бундай имкониятдан самарали фойдаланиш ва тажрибаларни бирлаштириш жуда катта имкониятдир. Айнан мазкур соҳада Ўзбекистоннинг халқаро эътироф этилган ютуқлари хам талайгина. Шу сабабли мазкур давлат ишбилармонлари билан фармацевтика ва тиббиёт асбоб - ускунларини ишлаб чиқариш бўйича келишиб олинди. Бу келишувлар қисқа фурсатда ўз натижасини беради. Бугунги тезкор даврда ўз аро манфаатли ҳамкорлик ўта зарур стратегик, долзарб масаладир.Мен мазкур Ўзбекистон – Покистон ишбилармонлар кенгашининг йиғилиши иштирокчиси сифатида шуни айтмоқчиманки, сўнги йилларда икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар ва ҳамкорлик фаол ривожланиб бораётгани, пандемияга қарамай ўзаро савдо ҳамда Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги қўшма бизнес лойиҳалар сони тез суръатларда ўсиб бормоқда. Лекин имкониятлардан тўлалигача фойдаланмаяпмиз, Юртимизда тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳити ривожланган, кўплаб имтиёзлар яратилган. Биз яъни Ўзбекистонлик тадбиркорлар мазкур форумдан ўзимизга керакли жуда муҳим маълумотлар ва имкониятларга эга бўлдик. Эндиликда амалга ошириш режамизда бўлган безнес ғояларимизни дадиллик ва ишонч билан тез фурсатларда амалга оширамиз. Бундан ташқари Ўзбекистон тиббиёт асбоб-ускуналари ишлаб чиқариш ва етказиб берувчилар уюшмаси ва Покистоннинг ишбилармон - тадбиркорлари билан келгусидаги истиқболли режалар хам белгилаб олинди.Отабек ЖИЯНБАЕВ, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, Ўзбекистон тиббиёт асбоб-ускуналари ишлаб чиқариш ва етказиб берувчилар уюшмаси раиси.